«Ўзчармсаноат» уюшмаси таълим соҳасида Туркия билан ҳамкорлик қилади

    Таълим 10 июн 2022 1333

    Жорий йил 9- 10 июнь кунлари Туркиянинг Измир шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия техника йўналишидаги Олий таълим муассасалари форуми бўлиб ўтди. Ўзбекистон делегацияси таркиби техник ва инжинерлик соҳасида кадрлар тайёрлайдиган Олий таълим муассасалари вакилларидан ташкил топди.

    Мазкур форумда олий таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, техник ва инжинерлик йўналишларида кадрлар тайёрлаш тизимини унумли ташкил этиш, хусусан, замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича амалий тажриба алмашиш мақсад қилинган.

    «Ўзчармсанонат» уюшмаси мамлакатимиз чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоғи учун малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш борасида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Шунингдек, хорижий олий таълим муассасалари билан талабалар алмашинувига қаратилган ўқув дастури доирасида Беларус, Қозоғистон, Россия, Италия ОТМлари билан ҳамкорликни давом эттиряпти, деб хабар беради «Ўзчармсанонат» уюшмаси матбуот хизмати.

    Туркиянинг ЭГE университети билан олиб борган самарали музокаралар ҳамда таълим соҳасида доимий алоқаларини йўлга қўйиш бўйича саъй-ҳаракатлар натижасида эндиликда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти профессор-ўқитувчилари ва талабалари академик алмашинув дастурларида иштирок этадиган бўлди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates