«Ўзчармсаноат» уюшмаси вакиллари Ўзбекистон -Туркия бизнес форумида иштирок этди

    Туркия Республикаси пойтахти Анқара шаҳрида икки давлат вазирлик ва идоралари, йирик компаниялар ва тадбиркорлари иштирокида Ўзбекистон -Туркия бизнес форуми бўлиб ўтди.

    «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Акбар Султонов бошчилигидаги уюшмага аъзо корхоналардан иборат делегация ҳам Ўзбекистон ҳукумати делегацияси таркибида мазкур форумда иштирок этди.

    Тўртта сессиядан иборат мазкур анжуманда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, ҳамкорликда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, экспорт ҳажмларини кенгайтириш юзасидан мулоқотлар бўлиб ўтди.

    Хусусан, саноат ва геология соҳасида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мавзусидаги сессия ишида уюшма раиси вазифасини бажарувчи Акбар Султонов Туркия кампанияларига мамлакатимиз чарм саноати ҳақида тақдимот ўтказди. Ўзбекистон чарм-пойабзал соҳасида хорижий инвесторларга берилаётган имкониятлар, солиқ, божхона имтиёзлари, ихтисослаштирилган саноат зоналари, тайёр инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.

    Шунингдек, икки мамлакатнинг айнан чарм саноат йўналишида амалга оширилган дастурлари, қўшма лойиҳалари тўғрисида ахборот берилди. Чарм саноат соҳаси учун мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар тақдим этилди. Бундан ташқари форум доирасида Туркияда «Made in Uzbekistan» кўргазмаси ўз ишини бошлади, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates