Ж.Обиджонов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ҳамда 2006 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.
Ж.Обиджонов 2004 – 2007 йилларда Марказий банкда турли лавозимларда, 2007 – 2017 йилларда «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» ОАТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2017 – 2019 йилларда «Ўзбекэнерго» АЖ бошқарув раиси ўринбосари, кейинчалик бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи, 2020 – 2022 йилларда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
У 2024 йилда Англиянинг «Anglia Rusking University» университетида «Бизнес бошқаруви магистри» (МБА) магистратура босқичини муваффақиятли тамомлади.