Ўзимизнинг пахтадан тўқимачилик саноатигача

    2021 йилдан бошлаб барча пахта экиладиган пахта майдонлари 100 фоиз тўлиқ пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластер ташкилотлари томонидан етиштирилишига эришилди.

    Миллий матбуот марказида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Даврон Вахабов иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида тўқимачилик саноатида сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг мамлакат ривожига ҳиссаси таҳлил этилди.

    — Мамлакатимизда узоқ йиллар давомида аграр соҳага шу жумладан, пахтачилик соҳасига етарлича эътибор берилмади, — деди Д.Вахабов. — На бозор иқтисодиёти, на ерга муносабат, на манфаатдорлик бор эди. Маблағ, илмий инновациялар жалб этилмади. Оқибатда ерлар “чарчаб”, унумдорлик пасайиб кетди. Маҳсулотни қайта ишлаш, қўшимча қиймат олиш бўйича тизим яратилмаган, соҳа ислоҳотларга муҳтож яначли аҳволга келиб колган эди. Соҳага янги технология ва инновацияларни жорий қилиш мақсадида мамлакатимизда илк пахта тўқимачилик кластери 2017 йил мартдаги Хукуматнинг тарихий қарорига мувофиқ Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида эксперемент шаклда жорий этилди.

    Босиб ўтилган вақтни таҳлил қиладиган бўлсак, 2017 йилда ташқил этилган “Бахт текстил” МЧЖ пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилоти республикамизда етиштириладиган умумий пахта хом ашёси бор йўғи 0,9 фоизини ташил этган бўлса, 2018 йилда ташил этилган 15 та пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ва кластерларининг етиштирган пахта хом ашёси улуши 15,1 фоизни, 2019 йилга келиб кластер ташаббускорларининг сони 74 тага етди ва уларнинг улуши 68 фоизни ташкил этди, 2020 йилда ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластерлар сони 95 тани ташкил этиб, уларинг Республикада етиштириладиган пахтада улуши 91 фоизни, ва ниҳоят, 2021 йилдан бошлаб барча пахта экиладиган пахта майдонлари 100 фоиз тўлиқ пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластер ташкилотлари томонидан етиштирилишига эришилди.

    Бугунги кунда умумий пахта етиштириладиган 1033 минг гектар мадонларда 122 та пахта тўқимачилик кластерлари 877 минг гектар майдонда 28 206 та фермер хўжаликлари билан ўзаро кооперация асосида фаолият кўрсатиб келмоқда ва 161 минг гектар пахта майдонларида кластерлар ўзлари томонидан хом ашё етиштиришни йўлга кўйди.

    Қишлоқ хўжалигида янги агротехнологияларни жорий этиш, хосилдорликни оширишда самарадорликни ошириш мақсадида кластерлар томонида 14 мингдан зиёд қиймати 3,6 трлн. сўм бўлган юқори унумли қишлоқ хўжалиги теҳникалари шу жумладан, 660 та қиймати 1,2 трлн. сўмлик пахта териш машиналари сотиб олинди. Шунингдек, барча пахта-тўқимачилик кластерларининг ерларида томчилаб суғориш технологиясини 160 минг гектарда жорий этиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати ўртача 320 млн. долларни ташкил этади.

    Корхоналаримизда ҳалқаро стандартларни жорий этиш маҳсус сертификатларни кўлга киритиш мақсадида Ўзтўқимачиликсаноат уюшмасининг бевосита кўмаги асосида Германиянинг “Hohenstin”, Нидерландиянинг “Control union”, Белгиянинг “Amfori”, Германиянинг “GIZ” юқори нуфузга эга бўлган ташкилотлар билан яқиндан алоқани ўрнатган.

    Сўнгги 5 йил ичида соҳада мунтазам иш билан таъминланганлар сони
    1,9 баробарга ошди. 2016 йилда 183 минг иш ўринлари бўлган бўлса, хозирги кунда 357 мингдан ошди. 2021 йил якунига қадар 401 мингтага етказилади ёки
    2,2 баробарга ошириш кутилмоқда.

    2016—2020 йилларда ҳудудларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида умумий қиймати 2 263,1 млн. доллар бўлган 288 та лойиҳалар амалга оширилди ва 53 977 янги иш ўринлари ҳамда 993,7 млн. доллар экспорт салоҳияти яратилди.

    Бугунги кунда соҳада 7 мингдан зиёд корхона фаолият кўрсатиб келмоқда. Тармоқ корхоналарининг 2016 йилдаги ишлаб чиқариш ҳажми 12,6 трлн.сўм бўлган бўлса, 2020 йилнинг якуни билан ишлаб чиқариш хажми 3,4 баробарга ўсиб 44 трлн. сўмни ташкил этди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates