Эндиликда амударёлик пахтакорлар етиштирган “оқ олтин” ҳосилининг бир қисми пахта териш машиналари орқали териб олинади. “Amudaryotex” хорижий корхонасининг пахта-тўқимачилик кластери балансига харид қилинган ҳар бир пахта териш машинаси орқали кунига 15-20 тонна атрофида ҳосил йиғиштириб олинади.
Пахта териш машиналарининг харид қилиниши мажбурий меҳнатдан воз кечиш, теримда қўл меҳнатини камайтириш ва самарадорликни оширишга ёрдам беради.