Пахта ҳосилдорлиги таҳлил қилувчи онлайн платформа ишга тушди

    Юртимизда пахта-йиғим терими қизғин паллага кирди.

    Жорий мавсумда 1 минг 47 та пахта териш машиналари ёрдамида 833 минг тонна ёки ҳосилнинг 23 фоизи териб олиниши режалаштирилган. Бу ўтган йилга нисбатан 5 фоизга кўпдир.

    Бу жараёнларни қай тарзда олиб борилаётганини мониторинг қилиб бориш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлигида онлайн ҳисоботларни йиғиб борувчи махсус Штаб фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг учун “Агроплатформа” ахборот платформаси негизида ишловчи “Ҳосил-қабули” кичик ахборот тизими жорий этилди. Ушбу тизим орқали пахта қабул қилиш пунктларига қабул қилинаётган пахта хомашёси электрон онлайн тарозилардан ўтиши билан шу вақтнинг ўзида тизимда кўринади.

    Тизимнинг яна бир қулайлиги шундаки, бу жараёнларга ортиқча вақт ва бошқа харажатлар кетмайди. Амалга оширилаётган ишларни онлайн тарзда кузатиб бориш мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates