Жорий йилнинг июнь ойида цех ишчи-ходимлари 260 тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирган эди. Амалда 80,3 тонна латун, 206,188 тонна мис, жами 286,488 тонна маҳсулот тайёрланди.
Энг асосийси, ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларнинг 80 фоизи Қирғизистон, Россия ва Туркия давлатларига юклаб жўнатилди.