Озодбек Назарбеков кўкрак нишони билан тақдирланди

    Озодбек Назарбеков ШҲТ Халқ дипломатияси марказининг "Халқ дипломати" кўкрак нишони билан тақдирланди.

    Бу ҳақда Маданият вазири ўз саҳифасида маълум қилди.

    "Муваффақияту муҳокамалар, мукофоту танқидларга бой бўлган эски йилни мамнуният билан кузатиб, янги йилни янги куч, янги ғоялар билан бошлагандик.

    Аммо йил бошидан эътироф этилиш кутилмаган бўлди: Ўзбекистонда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Халқ дипломатияси марказининг “Халқ дипломати” кўкрак нишони билан тақдирландик.

    2019 йилдан буён фаолият юритиб келаётган мазкур марказ бутун дунёда глобаллашув ва интеграция жараёнлари кучайиб бораётган бир шароитда халқ дипломатияси халқаро муносабатларнинг асосий элементларига айланишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

    Шунингдек, марказнинг жамоат ташкилотлари ва бирлашмалари фаолияти, қардош халқлар ўртасидаги алоқалар, ижтимоий-сиёсий акциялар, халқаро ноҳукумат ташкилотларининг ҳамкорликни кучайтириш бўйича ташаббуслари ШҲТга аъзо давлатлар ва уларнинг халқларини янада яқинлашишига, ўзаро ишонч ва яқин қўшничилик ришталари мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.

    Марказнинг кейинги фаолиятига муваффақиятлар тилаб, кутилмаган эътироф ва эътибор учун ташаккур деймиз!", - дея ёзган вазир.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates