Ozon Marketplaysi билан республикада кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга келишиб олинди

    Бизнес 17 октябр 2024 123

    Жорий йил 16 октябрда ИССВ ва Ozon Marketplaysi ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    Маросим Тошкентда бўлиб ўтаётган ентрал Central Asia Retail Week 2024 халқаро форумининг бизнес дастури доирасида бўлиб ўтди.

    Ҳужжатга кўра, томонлар онлайн-савдо соҳасини барқарор ривожлантириш орқали республикада кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар. Ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири бу Ozon Marketplaysi фаолият юритаётган давлатлардаги 51 миллион харидорга маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмини ошириш ҳисобидан Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажмини оширишдир.

    Тадбирда сўнгги йилларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлиги сезиларли даражада ошгани, сотиш бозорлари диверсификация қилингани, транспорт-логистика йўналишлари такомиллаштирилгани таъкидланди. Ушбу институционал вазифалар билан бир қаторда савдо жараёнларини рақамлаштириш ва глобал миқёсда электрон тижоратни ривожлантириш муҳим ўрин тутади. Шу муносабат билан “Ozon” компанияси билан имзоланган меморандум бу йўлда яна бир катта қадам бўлгани алоҳида таъкидланди.

    Ҳамкорлик доирасида республикада тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашишда электрон тижорат, қўшма консультациялар ва тадбирлар, ахборот-реклама кампанияларини йўлга қўйиш ва ўзаро тажриба алмашиш каби йўналишларда маърифий ишлар олиб борилиши кўзда тутилган.

    Ozon – ривожланган логистика тармоғига эга кўп тоифали бозор. Ўзбекистонда Ozon 2023 йилдан бошлаб фаол ривожланиб келяпти. Компания логистика инфратузилмасини, жумладан, омбор мажмуалари ва курьерлик хизматларини ривожлантиришга қизиқиш билдиряпти. Шунингдек, брендли буюртмаларни қабул қилиш ва топшириш пунктлари franshiza тармоғини фаол ривожлантиришни режалаштиряпти, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates