Пара дзюдо: дастлабки куни 2 та олтин ва 1 та кумуш медаль қўлга киритилди

    Мисрнинг Искандария шаҳрида бўлиб ўтаётган пара дзюдо бўйича халқаро Гран-при турнирининг дастлабки кунида 3 нафар ҳамюртимиз шохсупага кўтарилди. Бу ҳақда Миллий паралимпия қўмитаси хабар берди.

    Қайд этилишича, эркаклар ўртасида J2 классида -60 кг вазн тоифасининг финал беллашувида икки нафар ҳамюртимиз – Шерзод Намозов ҳамда Кемран Нуриллоев ўзаро баҳс олиб борди. Якунда олтин медаль Нуриллоевга насиб этди, Намозов эса кумуш медалга сазовор бўлди.

    Шунингдек, аёллар ўртасида J2 классида -57 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Кумуш Хаджаева финалда қозоғистонлик Даяна Федоссовага қарши татамига чиқди ва ғолибликни қўлга киритди.

    Шу тариқа Мисрдаги халқаро Гран-прининг илк кунида терма жамоамиз аъзолари делегациямиз ҳисобига 2 та олтин ва 1 та кумуш медаль ёздириб қўйди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates