Пара пауэрлифтинг: ҳамюртларимизда 7 та медаль, шундан 4 таси олтин

    Дубай шаҳри мезбонлигида ўтаётган пара пауэрлифтинг бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қўлга киритилган олтин медалларимиз сони 4 тага етди.

    Ўғил болалар ўртасида -88 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Жасурбек Йўлдошев 135 кг натижа билан олтин медални қўлга киритди.

    -55 кг вазн тоифаси баҳсларида иштирок этган вакиламиз Руҳшона Ўктамова эса 95 кг натижа билан олтин медалга эга чиқди. Қувонарлиси, спортчимиз ушбу натижа орқали Осиё рекордини ҳам янгилашга муваффақ бўлди.

    -59 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Фирдавс Ботиров 88 кг натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.

    72 кг вазн тоифасида беллашган ҳамюртимиз Умиджон Арзиматов 110 кг натижа қайд этган ҳолда ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

    Шу тариқа, Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 7 тага етди: 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза. Терма жамоамиз медаллар жамғариш бўйича Қозоғистон, Озарбайжон, Украина, Миср каби давлатларни ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates