Ўзбекистон ушбу беллашувда 2 та жамоа билан иштирок этди. 1-жамоада Фарҳод Умрзоқов, Хусниддин Усмонов ҳамда Рўза Қўзиева, 2-жамоада эса Санжар Оллоберганов, Ахрор Бозоров ҳамда Қудратой Тошпўлатова юртимиз шарафини ҳимоя қилди.
Эътиборлиси, MIX баҳсларида иштирок этган иккала жамоамиз ҳам совриндорлар сафидан жой олди. Жумладан, 1-жамоамиз олтин, 2-жамоамиз кумуш медалга сазовор бўлди. Бронза эса Таиланд жамоасига насиб этди.











