Пара таэквондо. Ўзбекистон 72 давлат ўртасида 1-ўринда!

    Мексиканинг Варекрус шаҳри мезбонлик қилган пара таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли кечди.

    Эркаклар ўртасида -80 кг вазн тоифасида Асад Тоштемиров олтин, -70 кг вазн тоифасида Жавоҳир Алиқулов кумуш медални қўлга киритди.

    Мусобақанинг дастлабки кунида аёллар ўртасида -47 кг вазн тоифасида Зиёда Исоқова олтин, эркаклар ўртасида -58 кг вазн тоифасида Лутфулло Қодиров бронза медалига эга чиққан эди.

    Шу тариқа 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза, жами 4 та медаль қўлга киритган терма жамоамиз сайёрамизнинг 72 давлати иштирок этган дунё биринчилигида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритиб, тарихий натижани қайд этди.

    Яна бир эътиборли жиҳати, терма жамоамиз мураббийи Бобур Қўзиев жаҳон чемпионатининг энг яхши мураббийи деб топилди ва махсус кубок билан тақдирланди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates