33 ёзги Олимпия ўйинларида 32 та спорт тури бўйича баҳслар ўтказилади.
"Париж-2024" Олимпия ўйинларининг бокс мусобақалари тақвими бўйича қуйида танишингиз мумкин.
27 июль: Саралаш.
28 июль: Саралаш ва нимчорак финал.
29 июль: Саралаш ва нимчорак финал.
30 июль: Саралаш ва нимчорак финал.
31 июль: Саралаш, нимчорак ва чорак финал.
1 август: Нимчорак ва чорак финал.
2 август: Нимчорак ва чорак финал.
3 август Чорак ва ярим финал.
4 август: Чорак ва ярим финал.
5 август: Дам олиш куни.
6 август: Ярим финал ва финал (аёллар -60 кг)
7 август: Ярим финал ва финал (эркаклар -63,5 кг, -80 кг)
8 август: Ярим финал ва финал (эркаклар -51 кг, аёллар -54 кг)
9 август: Финал: Эркаклар: -71 кг, -92 кг. Аёллар: -50 кг, -66 кг.
10 август: Финал: Эркаклар: -57 кг, +92 кг. Аёллар: -57 кг, -75 кг.
Эслатиб ўтамиз: Олимпия ўйинларининг бокс баҳсларида дунёнинг 68 мамлакатидан 248 нафар боксчи 13 та вазн (7 эркаклар, 6 аёллар) тоифасида медаллар учун кураш олиб боради. Бокс баҳслари саралаш босқичи "North Paris Arena" мажмуасида, финал беллашувлари "Roland Garros" стадионида бўлиб ўтади.