Паркентда 3 нафар бола сувга чўкиб вафот этди

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

    Бош прокуратура матбуот котибининг хабар беришича, текширишда мутасадди ташкилотлар томонидан “Паркентсой“ каналидаги сув оқим бўйлаб ҳосил бўлган, чуқурлиги тахминан 2 метрни ташкил этган, 20*40 м2 ўлчамдаги сув ҳавзасида тақиқловчи белгилар ўрнатилмаганлиги, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмаганлиги, ёхуд сунъий ташкил топган сув ҳавзасини бартараф этиш чоралари кўрилмаганлиги аниқланди.

    Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни текшириш ҳамда бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш лозимлигини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 116 (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ва 207 (Мансабга совуққонлик билан қараш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

    Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates