Бу ҳақда парламентда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян маълум қилди, деб хабар беради report.az.
“Қорабоғ Озарбайжоннинг бир қисми бўлиши керак, аммо арман ҳақиқатида буларнинг барчаси нотўғри тушунилган, чунки арман жамоатчилиги 1996 йилдан бери Лиссабон ҳужжатига кириш имконига эга бўлмаган”, дейди у.
Пашиняннинг сўзларига кўра, Арманистоннинг “клерикал-феодал элитаси” ҳокимиятни қўлга олиш ва сақлаб қолиш учун Арманистон халқини Қорабоғ ҳақида алдаган ва йўлдан оздирган: “Бу Қорабоғ ҳақидаги барча ҳақиқат”.