Пастдарғомда сувдан фойдаланишда 42 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

    Қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан 90 нафар қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарларига огоҳлантириш берилди.

    Самарқандлик кўпни кўрган, тажрибали деҳқонлар қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришда сувдан оқлона ва самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратишмоқда. Айниқса, жорий хўжалик йилида сув тақчиллигини юмшатиш мақсадида, сув тежамкор технологияларни жорий этиш юзасидан қатор ибратли лойиҳалар амалга оширилмоқда. 2021 йили Самарқанд вилоятида 19 минг 329 гектар ер майдонида сув тежамкор ускуналар ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, шунинг 19 минг 146 гектари томчилатиб, 183 гектар ёмғирлатиб суғорилади.

    Бу борада ҳамкорликдаги идоралар билан “Ўзагроинспекция”нинг Пастдарғом тумани бўлими ходимлари томонидан кенг қамровли назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

    Жумладан, Агроинспекциянинг Пастдарғом тумани бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган беш ойи давомида сув ресурслари истеъмоли юзасидан 160 та назорат тадбирлари ўтказилган.

    Тадбирлари давомида 42 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Уларга нисбатан 26 та ҳолатда 7 миллион 774 минг сўм маъмурий жазо чораси қўлланилди. Мазкур ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тегишли ташкилот ва идораларга 3 та тақдимнома киритилиб, 9 та ёзма кўрсатма берилди. Сувдан фойдаланиш юзасидан содир этилган 6 та қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилди. Қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан 90 нафар қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарларига огоҳлантириш берилди. 6 та қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 23 миллион 391 минг сўм миқдорда молиявий санкциялар қўлланилди.

    Хусусан, туманнинг “Салим Маллаев” ММТП ҳудудида жойлашган Худойқул Раҳимов номли фермер хўжалигида ғалла парваришида агротехник тадбирлар 5 майгача тугатилиши белгиланган бўлса-да, 11 гектар ғалла майдони суғорилаётгани аниқланди, дея хабар беради “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси Ахборот хизмати.

    Туманнинг “Мирзо Улуғбек” ММТП ҳудудидаги “Ўтарчи” фермер хўжалиги раҳбари ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабни бузиб, яъни туман СИУ билан сувдан фойдаланиш юзасидан шартнома тузмасдан сув истеъмол қилганлиги ҳолати аниқланди. Мазкур фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан ЎзМЖтК нинг 74-моддаси 2-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, маъмурий ишлар бўйича Пастдарғом тумани судининг қарорига асосан 6 миллион 85 минг сўм молиявий санкция хисобланди.

    Худди шунингдек, “Мирзо Улуғбек” ММТП ҳудудидаги “Ғолибжон Мамашукуров” номли фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан 8 миллион 889 минг сўм, “Жониқул Юсупов” ММТП ҳудудидаги “Улуғбек замини пахта даласи” фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан 8 миллион 85 минг сўм молиявий санкция хисобланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates