Павел Дуров номзоди Нобель мукофотига илгари сурилди

    Евроосиё халқаро университети ректори Константин Клименко Telegram мессенжери асосчиси, Францияда қўлга олинган Павел Дуровни Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатишни таклиф қилди.

    “Мен шахсан Павел Дуровни янги рақамли технологиялар даврининг етакчиси деб биламан, менимча, Дуров Нобел мукофотига лойиқ.

    Шунинг учун мен Нобель қўмитасига Павел Дуровга Нобель мукофоти бериш бўйича расмий таклиф юбордим”, дейилади ректорнинг Telegram-каналида эълон қилган хабарида.

    Клименконинг сўзларига кўра, бу ташаббус аллақачон Осиё ва Африка давлатларининг қатор университетлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан қўллаб-қувватланган.

    “Шунингдек, Дубай БРИКС инвестиция форуми ташкилий қўмитаси раиси сифатида мен Павелни ушбу форумнинг фахрий меҳмони ва маърузачиси бўлишга таклиф қилдим ва агар француз ҳукумати Дуровни қамоқдан озод қилмаса, Павелга Дубай БРИКС форумида масофадан туриб қатнашиш имконияти берилади”, деди ректор.

    Павел Дуров 24 август куни Париждаги Ле-Бурже аэропортида қўлга олинган эди. Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, Франция фуқаролигига ҳам эга бўлган тадбиркор мамлакатда қидирувга берилганлар рўйхатида бўлган. У бир қатор жиноятларга алоқадор деб ҳисобланиши мумкин, жумладан Telegram мамлакат расмийлари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани учун. Мессенжер асосчиси, жумладан, терроризм, наркотик моддалар савдоси, фирибгарлик, “пул ювиш”да айбланиши мумкин. ОАВ хабарларига кўра, Дуров 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates