Пахтачида чигит униб чиқди

    Самарқанд вилоятида 2021 йил ҳосили учун 75 минг 356 гектар ерга чигит экиш режалаштирилди.

    Пахтачи Самарқанд вилоятининг олис туманларидан бири. Бу ерда вилоят пахта ҳосилининг салмоқли қисми етиштирилади. Пахтачилик кўпни кўрган, тажрибали миришкорлар деҳқончиликнинг ўзига хос мактабини яратишган.

    Вилоятнинг барча пахта етиштиришга ихтисослашган туманларида чигит экиш мавсуми уюшқоқлик билан ўтказилаётган айни дамларда Пахтачида чигит униб чиқди.

    Айни кунларда, туманнинг “Нодим Зиёвуддин”, “Султонобод Пахтакор”, “Обод Деҳқонобод”, “Рўзиқул Маҳманов” фермер хўжалиги далаларида ернинг обо - тобида экилган чигит бўй кўрсатди. Эндиликда мазкур ҳудуддаги фермерлар чигитни биринчи культивация қилиш мақсадида белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказишга ҳозирлик кўришмоқда.

    2021 йил ҳосили учун туманда 8 195 гектар ер майдонига пахтанинг иқлим ҳудудига мос, серҳосил ва эртапишар “Султон”, “Бухоро-102” навлари экилмоқда. Чигит экиш мавсумини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш юзасидан “Ўзагроинспекция”нинг Пахтачи тумани бўлими томонидан доимий мониторинг-таҳлил тадбирлари олиб борилмоқда.

    Ўтказилаётган таҳлилларга эътибор қаратилса, мавжуд 216 та фермер хўжаликлари ва “Пахтачи кластер” МЧЖ томонидан бир кунда ўртача 700-750 гектар ерга барака уруғи қадалмоқда. Мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан 133 та чигит экиш селялкаларидан унумли фойдаланилмоқда. Айниқса, 2021 йил ҳосилига замин ҳозирланаётган айни кунларда 8 та пневматик сеялкалар билан чигитнинг сифатли экилиши таъминланмоқда.

    Шу ўринда айтиш жоизки, Самарқанд вилоятида 2021 йил ҳосили учун 75 минг 356 гектар ерга чигит экиш режалаштирилди. Шу мақсадда 160 та гуруҳ шакллантирилиб, 962 та селякадан унумли фойдаланилмоқда. “Ўзагроинспекция”нинг ҳудудий бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан ўтказилаётган назорат тадбирларига кўра, чигит экиш юзасидан агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилаяпти. Бир кунда ўртача 9 500 - 9 800 гектар ер майдонига, мавсум бошидан бери 43 263 гектар ерга чигит экилиши таъминланди.

    “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates