Педагогика соҳасида Буюк Британия ОТМлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

    Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Британия кенгаши, мамлакатимизнинг Буюк Британиядаги элчихонаси, Вестминстер университети, Лондондаги Саут-Бенк университети, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети, ТEАМ университети ҳамкорлигида Лондонда “Ўзбекистон – Буюк Британия таълим форуми” ўтказилди.

    Мазкур форумда иштирок этган Урганч давлат педагогика институти ректори Феруза Мадраҳимова Буюк Британиядаги кўплаб олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик борасида музокаралар олиб борди.

    Икки кунлик дастурни ўз ичига олган форумнинг биринчи куни Саут-Бенк университетида ўтказилган бўлса, иккинчи куни Вестминстер университетида бўлиб ўтди.

    “Барқарор ҳамкорликни ривожлантириш: инклюзив университетлар ва ишлаб чиқариш билан ҳамкорлик” мавзусида учинчи марта ўтказилган мазкур форумда Ўзбекистон, Буюк Британия ва глобал миқёсдаги олий таълим тизими учун устувор йўналишлар, ушбу йўналишлардаги вазифаларга самарали эришиш йўллари, хусусан, трансмиллий таълим орқали эришиш масалалари муҳокама қилинди.

    Тадбирда олий таълим сиёсати, амалиёти ҳамда олий таълимдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама марказида бўлди. Форум доирасида ташкил этилган нетворкинг ва бошқа қатор тадбирлар йиғилишнинг ажралмас қисми бўлиб, ҳамкорликни ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилиш учун платформа яратишга хизмат қилди.

    Хусусан, УрДПИ ректори Феруза Мадраҳимова Буюк Британия Трансмиллий ҳамкорлик университети директори Ричард Самуэлс, ЖОНК ақл ва ўрганиш маркази директори Марcело Стариcофф, Портсмут университети ижтимоий-гуманитар фанлар факультети декани Жаклин Приего билан ўқув ва илмий йўналишларда ҳамкорлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилди.

    Шунингдек, форум якунида Буюк Британиянинг Норвич тил ўқитиш институти ректори Том Кидл билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Мазкур меморандум академик ва илмий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчилар алмашинуви, уларнинг стажировка ва малака оширишини йўлга қўйиш, таълим соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, илмий дастур ва лойиҳаларни ташкиллаштириш, талабалар алмашинувини жорий этиш кабиларни қамраб олган, дейилади Урганч давлат педагогика институти ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates