Мен Эроннинг апрель ойида уюштирган ҳужумини қоралаганим каби, кеча билдирган фикрларимнинг мазмунида шу нарса яққол акс этганди, мен кеча Эроннинг Исроилга уюштирган йирик ракета ҳужумини яна кескин қоралайман”, деди у.
Унинг таъкидлашича, “парадоксал” бу каби ҳужумлар Фаластин халқининг мушкулини осонлаштирмайди ва уларнинг азоб-уқубатларини камайтирмайди.
Аввалроқ, Эроннинг оммавий ҳужуми пайтида Гутерриш Х ижтимоий тармоғида Яқин Шарқдаги можаро кенгайиб бораётганини қоралаб, томонлар ўт очишни тўхтатиши кераклигини айтган эди. Хабарда Эрон ҳам, Исроил ҳам тилга олинмаган.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Исроил БМТ Бош котибини персона нон грата деб эълон қилган эди. Ташқи ишлар вазирлиги дунёнинг деярли барча давлатлари каби Эроннинг Исроилга ҳужумини сўзсиз қоралай олмаган ҳар бир киши Исроил тупроғига қадам қўйишга лойиқ эмаслигини қайд этди.
1 октябрь куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш “Яқин Шарқдаги можаро кенгайганини” қоралаб, ўт очишни тўхтатишга чақирди. Бу Исроилнинг Ливан Ҳизбуллоҳига қарши операциясига жавобан Эроннинг Исроилга йирик ракета ҳужуми фонида юз берди. Гутерришнинг баёноти жуда қисқа-лўнда бўлиб, фақат иккита қисқа жумладан иборат эди, деб хабар беради korrespondent.net.