Пезешкиён: Эрон халқаро ҳуқуққа риоя қилган ҳолда уранни бойитишда давом этади

    Эрон ядро қуролига эга бўлишга интилмайди, балки уранни халқаро ҳуқуққа мувофиқ бойитишда давом этади. Бу ҳақда Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

    “Биз ядро қуролига эга бўлишни [имкониятини] бутунлай рад этамиз – бу бизнинг сиёсий, диний, гуманитар ва стратегик позициямиз”, деб эслатди Пезешкиён, унинг сўзларини Қатар телеканали келтирмоқда. Унинг таъкидлашича, Эрон “келажакда халқаро ҳуқуқ доирасида ўз ҳудудида уранни бойитишда давом этади”.

    АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги кераклиги ҳақидаги баёнотларини шарҳлар экан, Пезешкиён Теҳрон “бунга қўшилишини” таъкидлади. “Ядро дастуримиз йўқ қилингани ҳақидаги даъво иллюзия, чунки бизнинг имкониятларимиз объектларда эмас, олимларимиз онгида”, дея давом этди Эрон Президенти. Шу нуқтаи назардан, у республика ядровий дастури бўйича ҳар қандай музокаралар барча томонлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилиши кераклигини, Теҳронга таҳдидлар қабул қилиниши мумкин эмаслигини таъкидлади.

    2025 йилда Исроилнинг Эрон Ислом Республикасига қарши ҳарбий амалиётини бошлаши ва АҚШ Қуролли кучларининг Эрон ядровий иншоотларига берган зарбалари туфайли ядровий маса бўйича Эрон-АҚШ музокараларининг беш раунди натижасиз якунланди. Бир пайтнинг ўзида Теҳрон билан музокараларни Эрон атоми бўйича янги келишув тузишда воситачи бўла олмаган “Европа учлиги” давлатлари вакиллари олиб борди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates