Пискент туманида дарахтларнинг оммавий кесилаётгани ҳақидаги хабарга расмий муносабат берилди

    Теширувда соғломлаштириш ишлари олиб борилган дарахтлардан ташқари бошқа мавжуд дарахтларга зиён етказилмагани аниқланди.

    Ижтимоий тармоқларда “Пискент туманида дарахтларга оммавий қирғин келтирилмоқда” мазмунида хабар эълон қилинди. Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати хабарида мақола бўйича расмий муносабат берилди.

    Унда айтилишича, Тошкент вилояти Экология бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганишлар давомида Пискент тумани давлат ўрмон хўжалигининг Aнгрен бўлими 69-кварталида тол манзарали дарахтлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг тегишли буйруқларига асосан, хусусан, 7 март куни 42 туп тол дарахтини қайта тиклаш ҳамда шу йил 8 июлда 51 туп айни шу турдаги дарахтларни соғломлаштириш ишлари олиб борилгани маълум бўлди.

    Шунингдек, ҳудуд қайтадан кўздан кечирилганда қайта тиклаш ҳамда соғломлаштириш ишлари олиб борилган дарахтлардан ташқари бошқа мавжуд дарахтларга зиён етказилмагани аниқланди.

    Давлат Ўрмон хўжалиги масъулларининг билдиришича, бу каби амалиётлар шу пайтга қадар ҳам тизимли равишда ўтказилиб келинаётгани, бунинг натижасида тол дарахтларининг ўсувчанлиги янада ошиши кузатилади. Ушбу ҳудуддаги толларнинг ҳам ҳозирда ривожланиши яхши бўлиб, доимий агротехник тадбирлар олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates