Покистон билан ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақидаги Қонун маъқулланди

    Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Исломобод, 2022 йил 3 март) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди.

    Муҳокама чоғида сенаторлар Ўзбекистон ва Покистон халқлари ўртасидаги дўстлик ришталари чуқур тарихий илдизга эга эканини таъкидлади.

    Ҳозирги вақтда бу икки давлат ўртасида ўзаро ишонч ва юксак ҳурматга асосланган манфаатли ва самарали ҳамкорликни ривожлантириш учун мустаҳкам пойдеворга айланди.

    Битимнинг асосий мақсади тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик тамойили асосида икки мамлакат ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорликни янада ривожлантириш экани қайд этилди.

    Сенаторлар ратификация қилиш учун тақдим этилган Битимнинг аҳамиятини юқори баҳолаб, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий-техникавий соҳадаги ҳамкорлик икки давлат қуролли кучларининг мудофаа салоҳиятини янада ошириш ва минтақавий хавфсизлик асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

    Сенаторлар Битимнинг қабул қилиниши икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга янги туртки беришини ва давлатлар ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates