Маст ҳолатда бўлган офицер дарахт томон ҳаракатланиб келаётганида ўсимлик ундан узоқлашиб қочиб кетаётгандай кўринган. Офицер шу заҳоти аскарларига, дарахтни занжирбанд қилиш ва уни ҳибсга олишга буйруқ берган.
Ҳозирги кунга келиб дарахт диққатга сазовор ёдгорликка айланган. Дарахтнинг олдига «доска» ўрнатилган бўлиб унда шундай дейилади: “Мен ҳибсдаман. Бир куни кечқурун маст британиялик офицер мени қочиб кетяпти деб ўйлади ва мени ҳибсга олишни буюрди. Ўшандан бери мен ҳибсдаман”.
Занжирбанд қилинган ўсимлик ҳали ҳам саёҳатчиларнинг эътиборини тортмоқда. Маҳаллий ҳукумат эса, уни асирликдан озод қилишга шошилмаяпти.