Пўлат Бобожонов Корея Республикаси Миллий полиция агентлиги делегациясини қабул қилди

    Корея Республикаси Миллий полиция  агентлиги бош комиссари жаноб Ким Чанг Йонг бошчилигидаги делегация ва Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

    Учрашувда идоралар ўртасидаги жамоат хавфсизлигини таъминлаш, терроризм, экстремизм, кибер жиноятлар, одам савдоси ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик қилиш, доимий маслаҳатлашувларни йўлга қўйиш орқали ўзаро тажриба алмашиш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш соҳасида ҳамкорлик алоқаларини фаоллаштириш бўйича келгусидаги вазифалар режалаштириб олинди.

    Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий Гвардияси билан Корея Республикаси Корея Миллий полиция агентлиги ўртасида икки ва кўп томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими ўтказилди. “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Корея Республикаси Корея миллий полиция агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида”ги келишув, “Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ва Корея Республикаси Корея миллий полиция агентлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми”, “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси билан Корея Республикаси Корея миллий полиция университети ўртасидаги англашув меморандуми”, “Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Корея Республикаси Корея миллий полиция университети ўртасида ўзаро англашув меморандуми” имзоланиб, ҳужжатлар алмашилди, дея хабар қилади ИИВ Ахборот хизмати.

    2021-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий Гвардияси билан Корея Республикаси Корея Миллий полиция агентлиги ўртасида амалий ҳамкорлик бўйича тадбирлар режасини (“Йўл харитаси”) имзоланди.

    Корея Республикаси Корея Миллий полиция агентлиги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates