Польша Ўзбекистон фуқаролари учун виза бериш тартибини соддалаштириши мумкин

    Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамходжаев Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Генрика Мошчицка-Дендис билан учрашди.

    Суҳбат чоғида консуллик-ҳуқуқий соҳадаги Ўзбекистон-Польша муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

    Аввал эришилган келишувлар ижроси таҳлил қилинди. Томонлар барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини тасдиқладилар.

    Жорий йилда режалаштирилган қўшма тадбирлар, жумладан, икки давлат ТИВ консуллик департаментлари ўртасида 2024 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган маслаҳатлашувларнинг биринчи даврасига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.

    Томонлар, шунингдек, меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон фуқаролари учун виза бериш тартибини соддалаштириш масалаларига эътибор қаратдилар.