Дарахтга шикаст етказган ҳуқуқбузар 8,5 миллион жарима тўлади

    Ижтимоий тармоқларда «Панорама»нинг орқасидаги қурилиш майдонида дарахтларга шикаст етказилаётгани бўйича видеолар тарқалди.

    Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Шайхонтоҳур тумани инспекторлари жойига бориб ўрганиш ишларини олиб борди ва ҳуқуқбузарга нисбатан жарима жазоси қўлланилди.

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси хабар қилди.

    Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Шайхонтоҳур тумани инспекторлари воқеа жойига бориб, ўрганиш ишларини олиб борди.

    Ҳуқуқбузар қурилиш ишларини бошлашдан олдин дарахтларни хатлов қилиш кераклиги бўйича огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан К.А томонидан қурилиш олиб борилаётган ҳудудда дарахтларга шикаст етказилганлиги аниқланди.

    Аниқланган ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 79-модда 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари яъни 8 500 000 сўм жарима ва 1 360 000 сўм зарар етказганлиги учун жарима жазоси қўлланилди. Келгусида дарахтларга шикаст етказмаслик ва кесмаслик бўйича қатъий тартибда огоҳлантирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.