Россия ва Шимолий Корея ўртасида йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади

    Июль ойида Владивостокдан (Россия Федерацияси) Расонга (КХДР) йўловчи поездлари қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда, деди Приморск ўлкаси губернатори Олег Кожемяко.

    “Июль ойида биз тўғридан-тўғри Владивосток-Расон ўртасида йўловчи поездлари қатновини йўлга қўямиз, бу ерда йўловчилар ва сайёҳлар Владивостокдан КХДРга келишади, у ердаги гўзаллик, табиат ва маданиятдан баҳраманд бўлишади, урф-одат ва анъаналар билан танишишади”, деди Кожемяко Владивостокда КХДР товарлари фестивалининг очилишида.

    Шунингдек, у Приморсклик болалар КХДРга ёзги таътилга боришларини, Шимолий Кореядан эса Владивостокдаги “Океан” Бутунроссия болалар марказига дам олиш учун келишларини қўшимча қилди, деб хабар беради interfax-russia.ru.