Польшада НАТО қўшинлари жойлаштирилади

    Польша Президенти Кароль Навроцкий НАТО қўшинларининг республикада бўлишига розилик берувчи ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда Польша миллий хавфсизлик бюроси матбуот хизмати хабар берди.

    НАТО контингенти “Шарқий гвардия” операцияси чоғида қўшимча куч сифатида республикада бўлади. Польша армияси бош штаби операция бошлангани ҳақида 13 сентябрь куни маълум қилди. Мақсад НАТОнинг шарқий қанотдаги позицияларини мустаҳкамлаш. Операцияда самолётлар, вертолётлар ва ер усти техникаси, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишга туширилди.

    НАТО Бош котиби Марк Рютте операцияга 10 сентябрь куни Польшада учувчисиз учоқ билан содир бўлган воқеани сабаб бўлганини маълум қилди. Ўшанда Польша расмийлари республика ҳаво ҳудудини камида 19 та учувчисиз учиш аппарати бузиб киргани ҳақида хабар берган, улардан бир нечтаси уриб туширилган, деб хабар берди kommersant.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates