Полвонларимиз жаҳон чемпионатида биринчи ўринни қўлга киритди

    12-15 октябрь кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида белбоғли кураш бўйича 2002-2004 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

    Йигирмага яқин давлатдан келган спортчилар ўртасидаги мазкур жаҳон чемпионати беллашувларида тажрибали мураббий Элмурод Абдуллаев бошчилигидаги терма жамоамиз ҳам иштирок этиб, 5 олтин, 1 кумуш ва 6 бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллади.

    Иккинчи ўринни 4 олтин медаль билан Россия терма жамоаси эгаллаган бўлса, 3 олтин медалга эга чиққан мезбонлар учинчи ўринни банд этди.

    Қуйида ғолиб ва совриндор полвонларимиз билан танишинг:

    Азизжон Азимжонов (Фарғона), Нусратбек Султонбоев (Андижон), Илёс Аҳмадов (Сирдарё), Ойбекжон Муҳаммадов (Фарғона), Зебохон Носирова (Наманган) олтин медални қўлга киритди.

    Муҳаммад Ваҳобов (Тошкент вил.) кумуш, Фарангиз Абдунабиева (Сирдарё), Ҳасан Азимов (Тошкент вил.), Наврўзбек Маҳамадалиев (Наманган), Фаёзбек Абдуғаффоров (Фарғона), Умиджон Жалилов (Фарғона), Асадбек Маъруфов (Фарғона) бронза медалига сазовор бўлди.

    Илҳом Раҳмонов

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates