46 та лойиҳани ўз ичига олган кичик саноат зоналарида 1,5 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 190 миллард сўмга тенг.
“Ҳазратибоб” ва “Миришкор” маҳаллаларида, умумий майдони 13 гектар бўлган ҳудудда ташкил этилаётган саноат зоналари текстиль маҳсулотлари, чарм саноати, қурилиш материаллари, озиқ-овқат ва мева-сабзавотларни қайта ишлаш каби йўналишларни қамраб олган.
Вилоят ҳокими ҳар бир ишбилармоннинг лойиҳаси билан танишар экан қурилиш ишларини тезкорлик билан бошлаш, фаолиятни йўлга қўйиш муҳимлигини билдирди.
–Ҳудудларда ташкил этилиши кўзда тутилаётган кичик саноат зоналари вилоят иқтисодиёти, саноати ва инфратузилмасида муҳим ўрин тутади. Поп туманинида барпо этилаётган мазкур кичик саноат зоналари ҳам айни шу мақсадларга хизмат қилади. Минглаб юртдошларимизнинг бандлиги таъминланади, –деди вилоят ҳокими.
Янги ишлаб чиқариш линияларига асос солиш, бўш иш ўринларини яратиш, вилоят ривожига муносиб улуш қўшиш сингари эзгу мақсадлар бугун Поп туманида 50 нафарга яқин тадбиркорни бирлаштирди.