Португалия қирғоқларидан хазиналари бор 250 га яқин чўкиб кетган кемалар топилди

    Хазиналари бор 250 га яқин кемалар Португалия қирғоқларида қолиб кетган. Бу топилма ҳақида португалиялик археолог Алешандри Монтейру хабар берди.

    “Биз биламизки, у ерда хазиналари бўлган 250 та кема бор”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради маҳаллий Observador газетаси.

    Олимнинг сўзларига кўра, у Португалия сувларида, Мадейра, Азов ороллари ва қитъада ҳалокатга учраган кемаларни аниқлаш имконини берадиган маълумотлар базасини ишлаб чиқишга муваффақ бўлган, уларнинг сони XVI асрдан буён 8 620 тани ташкил этади. “Биламанки, Троя (Лиссабон жанубидаги ярим орол) яқинида 1589 йилги испан кемаси Nossa Senhora do Rosаrio бор. Мен тадқиқот олиб бордим, у ерда 22 тонна олтин ва кумуш бор, деди Монтейро.

    Португалия XV-XVI асрларда Жанубий Америка, Африка ва Шарқий Ҳиндистонда хориждаги мулкка эга бўлган энг йирик мустамлакачи давлатлардан бири эди. Португалия мустамлака империясининг босқичма-босқич емирилиши оқибатида Бразилия, Ангола, Мозамбик ва бошқа мустақил давлатлар вужудга келди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates