“Posco International” кластери фаолияти кенгаймоқда

    Айни пайтда лойиҳа қиймати 8 миллион долларлик пахтани қайта ишлаш заводи қурилиши деярли якунланди.

    Ўтган йили Ёзёвон туманида Жанубий Кореянинг «POSCO International» корпорацияси томонидан «Posco International» пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилган эди. Унинг фаолияти ой сайин кенгаймоқда.

    2022 йил давомида 21 миллион долларлик инвестиция киритилиб, «POSCO textile Fergana» корхонасининг биринчи босқичи ишга туширилиб, аралаш ип ва ундан ишлаб чиқариш йўлга қўйилган эди.

    Айни пайтда лойиҳа қиймати 8 миллион долларлик пахтани қайта ишлаш заводи қурилиши деярли якунланди.

    Тез орада фойдаланишга топшириладиган завод ҳудудида Фермерлар маркази ҳам ишга туширилади. Унда фермерлар учун банк хизмати, бухгалтерия маркази, компьютер хизматлари, дам олиш жойлари ва бошқа қулайликлар ўрин олади. 250 нафар кишининг бандлиги таъминланади.

    Кластернинг яна бир лойиҳаси — йилига 20 минг тонна чигитни қайта ишлаш қувватига эга ёғ заводи эса жорий йил сентябрь ойида иш бошлаши кутилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates