Пойтахт бозорларида видео ва фото суратга олиш учун тўлов жорий этилди

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт бозорлари ва савдо мажмуаларда реклама ва коммерция мақсадида фото-видео суратга олиш учун янги тартибни тасдиқлади. Энди бундай хизмат соатига 5 миллион сўмга тушади.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайтида эълон қилинган ҳужжатга кўра, бозорлар ва савдо мажмуаларда реклама роликлари, клиплар ёки бошқа ҳар қандай коммерция контентини тайёрлаш мақсадида фото ва видео суратга олиш учун тўлов жорий этилди.

    Янги тарифга мувофиқ, суратга олиш хизматлари соатига 5 миллион сўм этиб белгиланди. Бу талаб фақат реклама ва тижорат мақсадида амал қилади.

    Хорижий сайёҳлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун истисно белгиланган — уларга мазкур талаб татбиқ этилмайди.

    Шунингдек, янгиланган тарифларда инвентарни ижарага олиш, хизматлар ва автотураргоҳ учун тўлов ставкалари ҳам ўз аксини топган.

    Янги тартиб 18 ноябрдан кучга кирди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates