Пойтахтимизда 400 та янги автобус йўналишларга чиқарилди

    Бугундан бошлаб Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикасидан сотиб олинган 1000 автобус ва электробуслардан 400 таси йўналишларга чиқарилди.

    Маълумки, Президентимиз ўтган йилнинг 13 декабрь куни “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти тизимидаги 18-автобус саройида бўлганди.

    Ўшанда давлатимиз раҳбари жамоат транспорти тизими фаолияти билан танишиб, тармоқни ривожлантириш бўйича бир қатор топшириқлар берган эди.

    Сўнгги йилларда кўплаб турар жойлар қурилиб, аҳоли сони ошиши, шаҳар ҳудуди ҳам кенгайган. Пойтахтимизда кунига 1 миллион 300 минг йўловчи жамоат транспортидан фойдаланмоқда.

    Шу билан бирга, жамият тизимида автобуслар етишмаслиги, борларининг ҳам кўпи эскиргани туфайли йўналишларга режага нисбатан 90-100 та автобус кам чиқаётгани, булар — Тошкент шаҳрида жамоат транспортига бўлган талабни тўлиқ қондириш учун яна 1000 та катта сиғимли автобус заруратини юзага келтиргани таъкидланган эди.

    Шундан келиб чиқиб, бугундан бошлаб Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикасидан сотиб олинган 1000 автобус ва электробуслардан 400 таси йўналишларга чиқарилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates