Пойтахтнинг икки туманида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

    Тошкентнинг Мирзо Улуғбек ва Сергели туманларида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

    Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали хабар берди.

    Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек ва Сергели туманларига 3 октябрь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча (соат 10:00 дан 18:00 га қадар) тўхтатилади.

    Мирзо Улуғбек тумани:

    • Аҳоли истеъмолчилари сони: Янги Олмачи МФЙ Олмачи кўчасида — 289 та ерли хонадон
    • Кўп қаватли уйлар 4 та — 300 та хонадон
    • Улгуржи истеъмолчилар — 4 та

    Сергели тумани:

    • Софдил МФЙ Сергели 4 кўчасида — 104 та ерли хонадон
    • Сергели 6а мавзесида 23 та кўп қаватли уйларда 2514 та хонадон
    • Улгуржи истеъмолчилар — 8 та

    Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўради.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates