Бу қарор Чехия ҳукуматининг навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинди. Пайшанба куни Прагадаги Карлов университети фалсафа факультетининг 24 ёшли талабаси Давид К. ўзи ўқланадиган милтиқдан аудиториялардаги талабаларга, шунингдек, ўша пайтда Ян Палах майдонида университет деразаси ёнидан ўтиб кетаётган одамларга қарата ўқ узган.
Охирги маълумотларга кўра, отишма оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, яна 25 киши жароҳатланган, улардан 11 нафарининг аҳволи оғир. Полиция маълумотларига кўра, Давид К. жиноятни амалга ошириш учун пухта тайёргарлик кўрган ва совуққонлик билан амалга оширган. Кейин у ўз жонига қасд қилган, деб хабар беради ria.ru.