Туман прокурори Ғанишер Абдусаломов томонидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури доирасида 104 нафар фуқароларга тавсияномалар берилиб, уларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит ажратиш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди ва кредит ажратиш бошлаб юборилди.
Бундан ташқари, 10 та оилага ҳам субсидия ажратилиб, иссиқхона қуриб берилди, 10 нафар йигит-қизларга эса мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш учун 30 йил муддатга 20 сотихдан ер ажратилди. Шу билан бирга, ҳомий фермер ва корхоналар ёрдамида 12 нафар кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган оилага қорамол туҳфа қилинди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, Юқори Чирчиқ туман прокуратураси томонидан 22 та эҳтиёжманд оилалар учун очилган алоҳида пластик карточкаларга жорий йилнинг апрель ва май ойларида ҳар бир ой учун 500 минг сўмдан пул ўтказиб берилди.