Қабзиятни вақтида даволамаслик онкологик касалликларга сабаб бўладими?

    Суҳбат 21 октябр 2020 2188

    Қабзият — ич қотиши кўп учрайдиган хасталик бўлиб, аҳолининг  10 – 30 фоизи ушбу касалликдан азият чекади. Асосан қариялар, ҳомиладорлар, камҳаракат инсонлар ич қотишидан безовта бўлади. Ушбу хасталик ҳақида малакали терапевт Ҳилола Абдуллаева билан суҳбатлашдик.

    — Қабзият касаллигининг сабаби, вақтида даволанмаслигининг оқибати нимадан иборат?

    — Қабзиятга учрашнинг уч асосий сабаби бор. Булар суюқлик кам ичиш, камҳаракатлилик ва меъёрдан ортиқ дори воситаларини қабул қилиш ҳисобланади. Ушбу ҳасталикда инсонинг қорин соҳасида оғирлик, қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. Иштаҳа камайиб, бот-бот кўнгил айниши ва иситма кўтарилиш ҳолати кузатилади.

    Энг аввало, овқат ҳазм қилиш системаси бузилади. Оғир оқибатларда эса геморрой, ичакларнинг ёрилиши, тўғри ичакнинг жароҳатланиши, узоқ вақт давом этган қабзият эса онкологик касалликларни бошлаб келади.

    Қабзият вақтида даволанмаса, бемор тезда вазн ташлайди. Ўт, буйрак, жигар шамоллаши кўп ҳолатларда қабзият туфайли юзага келади. Чунки, организмда сақланиб қолган ортиқча моддалар ўзидан заҳар ишлаб чиқаради ва ён атрофдаги аъзоларни шикастлайди. Шу боис организмимиздаги ўзгаришларга жиддий эътибор билан қарашимиз ҳамда доимий равишда шифокор кўригидан ўтиб туриш талаб этилади.

    — Бу белгиларни ўзида энди ҳис қилаётган инсонларга нималар қилиши керак?

    — Қабзиятга сабаб бўлаётган омилдан келиб чиқиб касалликни даволашда диетолог, гастроэнтеролог, проктолог, хирург, невропатолог, терапевт, физиотерапевт, умумий амалиёт шифокори каби мутахассислардан тавсия ва муолажалар олиш мумкин. Қабзиятни даволашда асосий омил муҳим. Булар овқатланиш ва ҳаёт тарзини тўғри йўлга қўйишдир. Олма ва банан каби меваларни кўпроқ истеъмол қилиш зарур. Олмани пўсти билан ейиш тавсия қилинади. Қайнатилган суюқликни бир кунда 3 литргача ичишни маслаҳат берилади. Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 15 дақиқа бадантарбия билан шуғулланиш лозим. Иложи борича макарон, оқ нон (яъни ёпган нон)ва шоколад, газланган ичимликлар, ширинликлар, дудланган маҳсулотларни истеъмол қилмаган маъқул.

    — Ҳомиладор аёллар ва қариялар қабзиятдан эҳтиёт бўлиши керакми?

    — Ҳомиладорликнинг ўзи организмда катта ўзгаришлар юз бераётганидан дарак беради. Бу пайтда қабзият келиб чиқишидан эҳтиёт бўлиш зарур. Хасталикка чалинганда, енгил машқларни бажариш, кўпроқ юриб, енгил уқаловчи массаж олса, албатта, тузалади. Овқатланиш рационида табиий маҳсулотлар кўпроқ бўлиши талаб этилади. Масалан, банан истеъмол қилиш ҳомиладор аёл организми учун ҳам, қабзият бартараф бўлиши учун ҳам жуда фойдали. Сутли маҳсулотлардан қатиқ ва янги соғилган сут тавсия қилинади. Олхўри шарбати ич юмшатувчи энг яхши воситадир. Ундан бир кунда ярим литр дан ичиш жуда фойдали. Ҳомиладорлик даврида қабзиятга енгил қараб бўлмайди.

    Умуман олганда, ҳар бир организм учун қабзият ниҳоятда хатарли. Катта ёшли инсонларда қабзият учрашининг сабаби уларда гипертония, қандли диабет борлиги учун кўп миқдорда дори ичади. Ҳар қандай дори, ҳатто, оддий иситма туширувчи препарат ҳам ич қотишига сабаб бўлиши мумкин.

    — Қабзиятга чалинмаслик учун нима қилиш керак ?

    — Аввало, соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш зарур. Ҳусусан, кун давомида 4-5 маҳал енгил овқатланиш, таомни қайноқ ёки, аксинча, совуқ ҳолда ейиш тавсия этилмайди. Овқатланишдан олдин бир пиёла сув ичиш зарур. Боиси, сув ичаклардаги қолдиқларни туширади ва ичакларни ҳаракатлантиради.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates