Қадимий манзилларнинг таровати

    Туризм 1 июл 2024 12

    Буларнинг барчаси ва ҳатто бундан зиёдаси Туркиянинг Эгей ёки Ўрта ерденгизи соҳилларида жойлашган.

    Эгей ва Ўрта ер денгизида Туркиянинг мариналаридаги (қайиқлар турадиган жой) операторлардан қайиқни ижарага олиш билан бошланади. Танловлар шу даражада чексизки, имкониятлари Туркиянинг Бодрум минтақасига хос бўлган 2 ёки 3 кабинали "гулет" ёғоч кемаларидан тортиб ўта юқори эҳтиёжларни қондирадиган ҳашаматли яхталаргача мавжуд. Оила ёки дўстлар билан бутун қайиқни ижарага олгандан кейин маршрутни танлаш мақсадга мувофиқдир.

    1950 йилларнинг охирларида туркиялик машҳур романнавис ва шоирлар гуруҳи номи билан аталган “мовий саёҳат” кемада денгиз бўйида дамолишнинг ўзига хос турини ифодалайди ва ушбу тажриба ўз меҳмонларига майин шабада ва тўлқинларнинг жозибали ритмидан баҳра олиш, миллионлаб юлдузлар остидаги палубада ором олиш, асл тажрибаларга шўнғиш ва минтақанинг янги денгиз маҳсулотлари, ажойиб газаклари вамазали зайтун мойи таомларидан баҳраманд бўлишларига имкон беради.

    Бодрум: Мовий саёҳатнинг ватани

    Туркиянинг премиум дам олиш маскани бўлган Бодрум чексиз мовий манзараларга ва хушманзараоқ уйларга бой таътил таклиф этади. Туркиянинг мовий саёҳатлари Бодрумдан бошланиши бежизга эмас. Бодрум, шунингдек, ёзни, мовий рангни ва классик ёғочдан ясалган яхта “турк гулет”ини англатувчи Туркиянинг рамзий манзилидир. Бодрум ҳар йили кўзни қамаштирувчи фируза кўрфазларига сон-саноқсиз денгизчилар ва меҳмонларни жалб қилади. Бундан ташқари, ўзининг ҳашаматли мариналари, юқори даражадаги харидлари, жўшқин тунги ҳаёти ва Мишлен даражасидаги ресторанларидаги шоҳона таомлари билан сайёҳларни маҳлиё қилиб келмоқда. Бу ерда Гумушлук, Яликавак, Туркбуку, Гўлтуркбуку, Ортакент, Битез ва Акярлар каби ажойиб мовий саёҳат бекатларида қайиқни боғлаб, Бодрумнинг мовий сувларига шўнғиш мумкин. Бодрум шўнғишучун ажойиб маскан, шунингдек, бу ерда 15-асрнинг тарихий Бодрум қалъаси ва қалъанинг ичида ажойиб Бодрум сув ости археология музейини кўриш мумкин.

    Датча ва Мармарис: Яшил ва Мовийни бирлаштирган маршрутлар

    Датча ярим ороли Эгейнинг Ўрта ер денгизи билан учрашадиган нуқтасида жойлашган бўлиб, Туркиядаги яна бир диққатга сазовор "мовий саёҳат" бекатидир. Кўп асрлик зайтун ва бодом дарахтлари, муҳташам қўлтиқлари ва тарихий бойликлари билан машҳур бўлган ҳудуд тарихийтош қасрлари, тош уйлари билан ўз ўтмишининг кўркамлигини сақлайди. Курубук, Паламутбуку, Ҳайитбуку, Қизилбук каби қўлтиқлар кўриш керак бўлган бекатлар қаторига киради. Сайёҳларни асрлар оша ўтмишга олиб борувчи Қадимги Книдос пляжидан қуёш ботишини томоша қилиш ўзгача завқ бағишлайди. Эгей денгизининг табиий порт шаҳри бўлган Мармарисга мовий саёҳат давомида Ҳисарўну кўрфази, Чифтлик кўрфази, Серче бандаргоҳи, Бозуккале ва Седир оролларининг жозибасидан баҳраманд бўлиш мумкин.

    Гўжекдан Фетҳиегача: Туркуаз кўрфазлари, тарихий кашфиётлар

    Туркиядаги яна бир машҳур мовий саёҳат манзили Гўжек бўлиб, ҳар фурсатда ўзининг ёрқин кўрфазлари билан ташриф буюрувчиларни мафтун қилмоқда. Далян ва Экинжик Мармарисдан Гўжекгача бўлган саёҳатларни кутаётган биринчи кўрфазлардир. Бу ердан қайиққа ўтириб, қоя қабрлари билан машҳур бўлган қадимги Каунос шаҳрига ташриф буюриш мумкин. Шунингдек, ушбу йўналишда cаретта cаретта денгиз тошбақалари учун энг муҳим кўпайиш жойларидан бири бўлган Изтузу пляжи мавжуд. Гўжек атрофида кўришга арзийдиган кўплаб диққатга сазовор манзиллар бор, масалан, Гўжек ороли, Яссижа ороллари, Бедри Раҳми кўрфази, Клеопатра кўрфази ва Терсан ороли. Бу қўлтиқ ва ороллар орасида саёҳат чоғида қирғоқ бўйидаги ўрмонларнинг ғайриоддий зумрад оҳанглари минтақа тарихини ёритганига гувоҳ бўлишмумкин.

    Каш-Кекова: Турк Ривиерасида сузиб юриш

    Туркиядаги мовий саёҳат учун энг гўзалманзиллардан бири бу Турк Ривиераси... Туркуазрангдаги кўрфазлар орасида саёҳат қилишмафтункор археологик жойлардан тортиб ям-яшилўрмонлар ва танҳо пляжлардан манзарали юриш йўлларига қадар яширин гўзалликларни кашфқилиш имкониятини беради. Машҳур шўнғиш маркази Кашда дунёдаги энг гўзал пляж сифатида қабул қилинган Капуташ пляжи ҳам жойлашган. Кашдан бошланган мовий саёҳатда Лиманаğзи кўрфази, Кабутарлар ороли, Ўн икки орол, Уфак Дере, İнўу кўрфази ва Аперлаи кўрфази бекатлари мавжуд. Кековада дунёга машҳур бўлган Батик ва Доличисте қадимий шаҳри харобаларини кўриш мумкин. Шунингдек, ушбу маршрутда оқшомларни қирғоқда ўтказиб, зайтун мойи ва янги денгиз маҳсулотлари, мева ва сабзавотларга бой Ўрта ерденгизи парҳезининг соғлом ва мазали таомларидан татиб кўриш мумкин.

    Чешме: Эгейнинг юрагидаги мўъжиза

    Измир - Эгейнинг қоқ марказида бўлиб, у ерда қишлоқ ҳаёти ва замонавий маданиятнинг ажойиб уйғунлигини кўриш мумкин. Зайтун ва узумзорлар йўллари, Эгей таомлари ва Мишлен ресторанлари билан машҳур бўлган бу вилоят, шунингдек, озиқ-овқат ва турар жойдаги қатъий стандартлари билан ажралиб туради. Чешме шаҳрида бўлганингизда, тарихий тош уйлар билан қопланган тор кўчалари, шамол тегирмонлари ва Эгей лаззатлари билан таъминланган шинам ресторанларга эга Алачатига ташриф буюринг. Тинч Алачати кечалари жонланади ва зайтун мойи, янги денгиз маҳсулотлари ва балиқлар, Эгей ўтлари ва таомлари билан барчани хушнуд қилади. Ҳудуд ўзининг кучли шамоллари билан машҳур бўлиб, виндсерфинг ва кайтсерфингда устунлик қилади.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates