Қайд этилишича, ҳолат шу йилнинг 28 апрель куни соат 11:22 да “Қамчиқ“ довонидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш“ автомобиль йўлининг 157,1 к.мда содир бўлган.
Маълумотларга кўра, “Тошкент-Водий“ йўналишида ҳаракатланган “Isuzu” русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўл ўртасидаги тўсиққа бориб урилиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳодиса оқибатида эса ҳайдовчи машина кабинаси ичида қисилиб қолган.
Ҳодиса жойига зудлик билан ФВВ қутқарувчилари, ЙПХ ва Тез тиббий ёрдам ходимлари етиб борган ва ҳайдовчи ФВВ қутқарувчилари томонидан қутқарилган.
Барча ҳайдовчилардан довон ҳудудида ҳаракатланганда тезлик меъёрларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз, — дейилади хабарда.









