ФВВ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳозирги вақтда «Қамчиқ» довонининг юқори қисмида майин қор ёғмоқда. Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Йўл-патруль хизмати ҳамда «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ходимлари ҳамкорлигида йўлни қордaн тозалаш, музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ва қум-туз аралашмасини сепиш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, ФВВ қутқарувчилари томонидан назорат тадбирлари ўтказилиб, йўлда қолиб кетган ҳайдовчилар ҳамда уларнинг автотранспорт воситаларига амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчиларни барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишга чақириб қолади.








