27-май куни “Қамчиқ” довони 250 километрида “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “ISUZU” юк автомашинасининг тормоз қисми ишламай қолган.
Натижасида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва шу йўналишда турган “Kia”, “Damas” ва 2 та “Cobalt” автомашиналарига урилиб, овқатланиш маскани ҳудудидаги фавворага бориб тушган.
Дастлабки маълумотларга кўра йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар фуқаро вафот етган ва уч нафар фуқаро тан жароҳати билан Поп тумани шифохонасига юборилган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва тегишли ташкилотлар вакиллари етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.









