Қандли диабет билан касалланган беморлар учун ортопедик пойабзал ихтиро қилинди

    Фан 1 феврал 2022 4101

    Қандли диабет бугунги кунда энг кенг тарқалган касалликлардан биридир. Ушбу касаллик билан беморнинг оёғида қон айланиши бузилади, сезгирлик йўқолади, тўқималар ўлади, қон томирлари таъсирланади, остеоартропатия туфайли оёқ деформацияси пайдо бўлади ва оғриқ сезиш имкони бўлмаган излар пайдо бўлади.

    Қандли диабет билан касалланган беморнинг оёғи алоҳида эътибор талаб қилади. Оёқда ёриқлар ва ҳатто минимал шилинмалар пайдо бўлишига йўл қўйиб бўлмайди, чунки бундай беморларда яралар битиши жуда қийин кечади. Бу эса гангренага ва оёқ-қўлларнинг ампутациясига олиб келиши мумкин.

    Бундан ташқари, диабетик оёқ синдроми билан оғриган беморларда терининг сезгирлиги бузилади ва улар оёқ кийимга тошча кириши ёки тасодифан кирган бегона нарсаларни сезмасликлари мумкин.

    Диабетик оёқ синдроми билан оғриган беморларнинг асосий вазифаси - оёқ терисини ҳар куни мукаммал ҳолатда кузатиб бориш ва сақлашдан иборат. Шу сабаб уларга қулай пойабзал кийиб юриш жуда муҳим.

    Ихтиронинг мақсади қандли диабет билан оғриган беморлар учун оёқ кийимларини ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, бошқа шу каби аналоглардан фарқи улардаги камчиликларни тўлдирган ҳолда оёқдаги юкнинг бир хил тақсимланишини таъминлаш, оёқларнинг шикастланишини максимал даражада камайтиришдан иборат.

    Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро муаллифларига «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги қонунга кўра ИАП 06611 рақамли патент берилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates