Қанқа ёдгорлигидан V-VII асрларга оид деворий суръатлар топилди

    Республикамизнинг кўпгина ҳудудларида тарихий ёдгорликларни ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

    Ўрганилган объектларнинг “Очиқ осмон остидаги музей”га айлантирилиши янги туризм маршрутини яратишга хизмат қилади. Мисол сифатида Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги Қанқа ёдгорлигини кўрсатиб ўтиш мумкин.

    Ушбу ёдгорлик Тошкент шаҳрининг энг йирик ва қадимий пойтахт шаҳарларидан бўлиб, XI-XII-асрларга қадар Буюк ипак йўлидаги савдо алоқаларида энг муҳим шаҳар сифатида тилга олинган. Хитой, форс, Европа манбаларида тилга олинган бундай йирик шаҳар ўрганилиши бошланган.

    Тошкентдан 70 км жануби-ғарбда, Оққўрғон тумани ҳудудидаги Қадимги Қанқа шаҳри ёдгорликлари эрамиздан олдинги IV – III асрларга оид бўлиб, XII асргача Тошкент воҳаси ҳаётида муҳим ўрин тутади. Шу сабабли, Қанқа шаҳри Чочнинг энг қадимги пойтахти деб қаралади.

    Миллий археология маркази катта илмий ходимлари Суръат Кубаев, Геннадий Богомолов ҳамда марказ таянч докторанти Достон Бадриддиновлар ушбу ёдгорликда ўрганиш олиб боришди.

    Қазишмалар давомида ўрта аср қурилишлари остида ибодатхонага тегишли бўлган улкан иншоот қолдиқлари очилди. Иншоот деворлари ёнидан V-VII асрларга тегишли деворий расмлар бўлаклари топилди. Девор расмларида қизил ва қора ранглар ишлатилган.

    Улкан иншоотнинг катта ўлчамлари илк ўрта асрларга тегишли ибодатхонанинг шарқий олд қисмида улкан зал бўлганини кўрсатмоқда.

    Зал ички қисмидан девор расми парчаларининг топилиши, унинг ҳашаматли диний маросимлар ўтказишга мўлжалланганини тасдиқлайди.

    Шундай қилиб, юнон-рим, хитой ва араб манбаларида тилга олинган Мараказий Осиёнинг саноқли шаҳарлардан бири бўлган Қанқа ёдгорлигидаги кенг кўламдаги тадқиқотлар юртимиз тарихи ҳақида янада кўпроқ маълумотлар бериши билан бирга, Тошкент воҳаси ҳудудида янги туристик маршрутни яратишга ҳам имкон беради.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates