ҚарДУда янги талабалар ётоқхонаси очилди

    Замонавий лойиҳа асосида қад ростлаган талабалар турар жойи 2 миллиард 419 миллион 668 минг сўмлик мебель жиҳозлари, музлаткич, кир ювиш машиналари, электр плиталар, телевизорлар ва барча зарурий ашёлар билан жиҳозланди.

    Қарши давлат университети юртимизнинг жанубий воҳасидаги энг йирик, нуфузли олий таълим маскани ҳисобланади. 2022/2023 ўқув йилида 54 та бакалавриат таълим йўналишлари ва 39 та магистратура мутахассисликларида 24431 нафар талабалар таҳсил олмоқда ёки сўнгги уч йилда университет талабалар контингенти қарийб 3,7 мартага ошди.

    Ёшларнинг олий таълим билан қамрови ошиб бориши билан бир қаторда, ётоқхоналарга бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда. Қарши давлат университетида талабаларни турар жой билан таъминлаш масаласи мамлакатимиздаги олий ўқув юртлари ичида биринчилардан бўлиб, ижобий ҳал қилишга эришилди.

    Гап шундаки, Қарши давлат университетида 600 ўринга мўлжалланган янги 8-талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди. Талабалар турар жойининг қурилиш ишлари учун университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 18 миллиард 285 миллион сўм ажратилиб, барпо этилди.

    Замонавий лойиҳа асосида қад ростлаган талабалар турар жойи 2 миллиард 419 миллион 668 минг сўмлик мебель жиҳозлари, музлаткич, кир ювиш машиналари, электр плиталар, телевизорлар ва барча зарурий ашёлар билан жиҳозланди. Қисқа муддат ичида барпо этилган кўркам ётоқхонада талабалар бўш вақтини мазмунли ўтказиши, мароқли дам олиши учун барча зарур шароитлар яратилган. Замонавий ахборот технологиялари, юқори тезликдаги ишлайдиган Wi-Fi қурилмалари, барча керакли адабиётлар билан таъминланган ўқув заллари, кир ювиш ва дазмоллаш хоналари, душхона, ювиниш хонаси, ошхона ҳамда дам олиш хоналари мавжуд.

    2021 йилда Қарши давлат университетида мавжуд 7 та талабалар турар жойининг умумий қуввати 1057 ўринга эга бўлиб, умумий эҳтиёжнинг атиги 33 % таъминланган эди. Сўнгги бир йил давомида талаба-ёшларга муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳудудда кенг кўламда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жумладан, собиқ Педагогика коллежи ва 4-академик лицейга тегишли 2 та ташландиқ бино университет тасарруфига олиниб, 770 ўринли 2 та талабалар турар жойига айлантирилди. Шунингдек, 2021 йилда талабалар турар жойидаги мавжуд яшаш хоналари икки ярусли кроватлар билан жиҳозланиши натижасида 9 та талабалар турар жойида жами 2438 та ўрин ташкил этилиб, бу умумий эхтиёжнинг 83 % и қамраб олди. Бугун мазкур замонавий талабалар турар жойининг янгитдан қуриб фойдаланишга топширилиши натижасида талабалар турар жойлари сони 10 тага етди ва жами 3038 ўрин яратилди.

    Натижада республикамиздаги олий таълим муассасалари ичида биринчилардан бўлиб, Қарши давлат университетида талабаларни ётоқхона билан қамраб олиш даражаси 100 % га етди. Келгусида йилда олий таълим муассасаси жамоаси ва талабаларга янада қулайлик яратиш мақсадида янгитдан 1000 ўринли замонавий ўқув биноси фойдаланишга топширилади. Айни дамда ушбу иншоотда қурилиш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates