Қарши давлат университети Лочин футбол клуби парвозга шай

    Спорт 29 апрел 2023 1390

    Қарши давлат университети Лочин футбол клуби ташкил этилганига унча кўп вақт бўлмади. Аммо жамоанинг қўлга киритган ютуқлари ҳавас қиларли даражада.

    Жорий йил 11 апрель куни Давлатимиз раҳбари раислигида “Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш мақсадида” ўтказилган видеоселектор йиғилишида мутасаддилар зиммасига аниқ вазифалар юклатилган эди.

    Хусусан, йиғилишда олийгоҳ ректорлари футбол, волейбол, баскетбол, шахмат, стол тенниси каби спорт турлари бўйича ўз клубларини ташкил этиши ва бу клублар талабалар спорт лигаларига бирлашиб, доимий турнирлар ўтказиб бориши қайд этилган эди.

    Қарши давлат университети Лочин футбол клуби ташкил этилганига унча кўп вақт бўлмади. Аммо жамоанинг қўлга киритган ютуқлари ҳавас қиларли даражада. Жумладан, ўтган 2022 йилда “Вилоят кубоги”, “Вилоят ҳокими кубоги” ва “Вилоят 2-лига баҳслари”да чемпионлик қўлга киритилди. Ўз тарихида илк бора пляж футболи бўйича Ўзбекистон чемпионатидаги иштирок ва қўлга киритилган бронза медали совринлар коллекциясини тўлдирди. Бугун жамоа янги мавсум учун катта иштиёқ билан тайёргарлик кўрмоқда.

    Давлатимиз раҳбарининг видеоселектор йиғилишида талабалар футбол клуби ривожи учун берган имкониятлари жамоага янги куч, ўзгача мотивация бағишлади. Аҳамиятлиси, машғулотларда Насаф ФК бош мураббийи, университетимиз фахрий профессори Рўзиқул Бердиев қимматли тажрибалари билан ўртоқлашиб, маҳорат дарсларини олиб бормоқда. Насаф клубининг асосий таркиб ўйинчилари билан елкама-елка машғулот олиб бораётган ёш футболчиларимиз катта футбол сир-асрорларини қунт билан ўзлаштирмоқда.

    Университет бош майдонининг трибунаси жамоа машғулотларини кузатиш учун келган мухлислар билан гавжум. Футбол клубининг моддий-техник базаси тубдан яхшиланди. Жамоа 10 майдан вилоят 2-лига мусобақаларида иштирокини бошлайди. Бир сўз билан айтганда, Лочин футбол клуби янги мавсум учун шиддатли парвозга ҳозирланмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates