Қашқадарё вилоятида истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

    Воқеа-ҳодисалар 3 январ 2024 735

    Фуқаро С.Ш. хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган 225 кг истеъмолга яроқсиз қорамол гўштини ўтказиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан вилоят ЙҲҲБ ходимлари билан ҳамкорликда “Умакай” ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилди.

    Тезкор тадбирда “Қарши-Самарқанд” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилди. Фуқаро С.Ш. хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган 225 кг истеъмолга яроқсиз қорамол гўштини ўтказиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates