Бу ҳақда ташкилот ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, келтирилган тиббий ускуналар ёрдамида тиббиёт ходимлари оғир аҳволдаги янги туғилган чақалоқлар ва оналарнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун тезкор ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин бўлади.
UNICEF туғруқ вақтида ва ундан кейинги даврда ҳаётни сақлаб қолувчи тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш учун кўмак беришда давом этмоқда. Бу эса, ўз навбатида, янги туғилган чақалоқларнинг омон қолиш кўрсаткичларининг ошишига хизмат қилади.
"Кислород ускуналарини етказиб бериш UNICEFнинг COVID-19 га қарши кураш воситаларидан фойдаланишни тезлаштириш учун таъминотни молиялаштириш фонди ёрдамида амалга оширилди, дейилад хабарда.